ЖДИТИ фаолиятини ривожлантириш, илмий нуфузини юксалтиришга қаратилган, 2023-йил учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ижросини таминлаш мақсадида, жорий йил 15-17 феврал кунларида…

“Биотехнология ген инженерияси, молекуляр генетика, ҳужайра селексияси, янги технологияларни қўллаш” дастури доирасида уч кунлик сменар-тренинг ташкил этилди.
Илмий ходим, докторантлар фаол иштирок этган мазкур семинарни Непал давлати Халқаро ИКАРДА ташкилотидан келган олим др. Рам Шарма олиб борди. Семинар давомида др. Рам Шарма аграр соҳадаги инновацион янгиликларни татбиқ этиш, илмий изланишда янги технологик методлардан унумли фойдаланиш, янги навлар устида тизимли ишлаш, тажриба орттириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш каби муҳим долзарб масалалар хусусида тингловчиларга маълумот берди.
Шунингдек, тадбир қатнашчилари Қарши туман тажриба дала майдонида ҳам бўлишди, у ерда парвариш қилинаётган ғалланинг турли хил нав ва намуналарини кўздан кечиришди.