Жахонда

Миничромосома Технологияси
2023 йил қишлоқ хўжалигида миничромосома технологиясидан фойдаланиш жахон саноатидаги анъананаларни ўзгартириши кутилмоқда деб ёзмоқда https://en.agrogoln.com/10-emerging-technology-trends-in-agriculture/ сайти. Ушбу технология фақат керакли генларни ўз ичига олган кичик, синтетик хромосомаларни яратишни ўз ичига олади. Улар касалликларга чидамлилиги, ҳосилдорлиги ва озуқавий қиймати каби хусусиятларини яхшилаш учун ўсимликларга киритилиши мумкин.
Ушбу технологиядан бошқа турларнинг генларини киритиш учун ҳам фойдаланса бўлади, дея таъкидланган мақолада. Бу эса экинларнинг қурғоқчилик, зараркунандалар ва касалликлар каби экологик стрессларга чидамлилигини оширишга ёрдам беради.
Қишлоқ хўжалигида минихромосома технологиясидан фойдаланишнинг асосий афзалликларидан бири шундаки, у ўсимликларнинг геномига керакли генларни уларнинг мавжуд генетик таркибини бузмасдан аниқ киритиш имконини яратади.