Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жараён

Жараён
Уруғлик пахта захиралари сақланиши бўйича мониторинг тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги топшириғига мувофиқ, мамлакат бўйлаб уруғлик пахтани сақлаш ва қайта ишлаш жараёнлари бўйича мониторинг ишлари борилмоқда.Навбатдаги мониторинг жараёнлари Бухоро вилоятида 2025 йил ҳосили учун жамғарилган уруғлик пахта хомашёсининг сақланиш ҳолатини ўрганиш билан давом этди. Мутахассислар ўрганишлар давомида Бухоро вилояти Вобкент туманидаги Бухоро Агрокластер қарашли "Кумушкент" пахта қабул қилиш маскани "6-ғарамда меҳнат-14 навидан заҳира фондга 155,8 тн" жамғарилган уруғлик пахта хомашёси сақланиши жараёнлари билан танишди. Ишчи гуруҳ вакиллари кластерлар, фермер хўжаликлари ва корхоналарда мавжуд шароитлар билан таниш давомида ғарамлар остида махсус туннеллар ташкил этилгани, қирқиш–тараш ишлари ўз вақтида бажарилгани, ғарамлар янги брезент билан ёпилгани ва шамоллатиш тизимлари ўрнатилгани ҳамда корхоналарнинг айримларида селексион навларнинг алоҳида ажратиб сақланиши ва қайта ишлаш жараёнларининг тасдиқланган график асосида олиб борилаётгани алоҳида таъкидлади. Олиб борилаётган мониторинг жараёнлари, уруғлик сақлашдаги бундай чоралар уруғлик пахтанинг сифатини сақлаш ва келгуси экин мавсумига пухта тайёргарлик кўришга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. Wеб | Телеграм | Факебоок | Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.