жараён

Истиқболдаги лойиҳалар муҳокама қилинди
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров ва Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов ва бошқа мутасаддилар иштирокида Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳудудида ташкил этиладиган Қишлоқ хўжалиги фундаментал тадқиқотлари марказини (Кентре Оф Эхкелленке) қурилиши лойиҳасини амалга ошириш муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида вазир ўринбосари А. Шукуров лойиҳа ишларини сифатли якунлаб, қурилиш ишларини бошлаш тўғрисида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ушбу марказ соҳа илмида юксак натижаларга эришиладиган илмий даргоҳ бўлади. Бунинг учун бизда илмий салоҳият, маблағ ва барча воситалар етарли, – деди вазир ўринбосари А. Шукуров.
Марказ қурилиши жараёнида институтининг таъмирталаб биноларини ҳам мукаамал таъмирлаш, илмий фаолиятни юксалтириш борасида ҳам тегишли тавсиялар берилди.