жараён

"Глобал иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида Тошкент вилоятида пахтачиликни инновацион ривожлантиришда нималарга эътибор қаратиш зарур?
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказидаТошкент вилояти Агрохизматлар маркази томонидан ташкил этилган семинар-тренингда юқоридаги саволларга жавоб изланди. Унда соҳа олимлари, мутахассислар ва фермерлар иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев кириш сўзи билан очиб, бугунги глобал иқлим ўзгариши жараёнида пахта етиштиришда ресурстежамкор ғўза навларини экиш ва янгича агротехникалардан фойдаланиш хусусида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шундан сўнг сўзга чиққан Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов эса юқори ҳосилдорлик ва фойда олиш учун эскича ёндошувлардан воз кечиш, мақсадга етишда илмга таяниш зарурлигини фактлар асосланган мисоллар билан очиб берди.