Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жараён

Жараён
Ташаббускорлик етишмаган жойда вазифалар бажарилмайди Миллий марказда бугун ҳафталик устувор масалаларни режалаштиришга бағишлаб ўтказилган йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтди. Йиғилишга раислик қилган Миллий марказ директори Ш. Отажонов ходимларда ташаббускорлик етишмаслиги, раҳбарияти янгиланган илмий-тадқиқот институтлари фаолиятида ҳам ижобий ўзгаришлар сезилмаётганлигини таъкидлади. –Ўзибўларчилик кайфияти билан ишлаётган ходимда салоҳият етишмайди. Агар у тақдир тақазоси билан бошқа ташкилотга ишга борганда ҳам ўзига юклатилган вазифанинг юкини кўтара олмайди. Биз ҳам бундай ходимлар билан кўзлаган режаларимизни амалга ошира олмаймиз. Шу боис, Миллий марказ ва илмий-тадқиқот институтларининг барча раҳбар ҳамда ходимлари хулоса қилишлари зарур – деди Ш. Отажонов. Йиғилиш якунида барча илмий муассасаларда якунига етган лойиҳаларни тижоратлаштириш юзасидан тегишли бўлимларга кўрсатмалар берилди. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.