Жараён

ИЛМИЙ ТЕХНИК КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ
Бугун Миллий марказда Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тизимидаги илмий-тадқиқот институтларининг 2023 йилдаги илмий-инновацион фаолияти юзасидан ҳисоботлари кўриб чиқилди. Хусусан, Шоличилик ҳамда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтилари раҳбарлари 2023-йилда эришган натижалари ҳақида ахборот бериб, 2024-йилда амалга ошириш кўзда тутилган режалар ҳақида Кенгаш аъзоларини таништирди.
Шунингдек, илмий-тадқиқот институтлар докторантларининг диссертасия натижалари амалиётга татбиқ этилганлигини тасдиқлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар ҳам қаноатлантирилиб, бу борада Миллий марказ бўлим бошлиқларининг ахбороти тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 24-декабрдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ Миллий марказнинг илмий даражали ходимлари ва илмий-тадқиқот институти директорлари лавозим маошига қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисидаги масала ҳам Кенгаш аъзолари томонидан маъқулланди.
Инновацион ривожланиш агентлиги “Яшнобод” инновация технопарки дирексияси” ДУК томонидан юборилган инновацион лойиҳаларга хулоса бериш тўғрисидаги мурожаати ҳам қаноатлантирилди.
Кенгаш йиғилишида бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе