Жараён

Қонунчилик ва илм-фан интеграцияси: Миллий генофонд — стратегик миллий бойлик
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумлари доирасида 2026-йил 13-феврал куни депутатлари Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди.
Ташриф давомида депутатлар институт фаолияти билан яқиндан танишиб,
Миллий генофондни сақлаш ва ундан оқилона фойдаланиш тизими билан танишдилар ҳамда унинг қишлоқ хўжалиги барқарорлиги,
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва селексия жараёнлари учун алоҳида аҳамиятга эга стратегик миллий бойлик эканини таъкидладилар.
Шунингдек, учрашувда институт томонидан эришилган илмий-амалий натижалар, генетик ресурслар базасини ривожлантириш бўйича бажарилаётган ишлар кўриб чиқилди. Илм-фан ва амалиёт интеграциясида учраётган мавжуд муаммолар ҳам муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш, соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан амалий мулоқот ўтказилди.
Мазкур ташриф аграр соҳага оид қарорлар ва қонунчиликни ишлаб чиқишда илмий далиллар ва миллий генофондни сақлаш манфаатларини устувор қўйиш йўлидаги муҳим ҳамкорлик қадами бўлди.
БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ!
ЎГРИТИ ахборот хизмати
Телеграм Инстаграм Факебоок WЕБ
https://t.me/OGRITI_Uzbekistan