Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЖАРАЁН

ЖАРАЁН
Жорий йилги пахта ҳосилини қабул қилиш учун стандарт намуналар қабул қилинди Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновсиялар миллий маркази тизимидаги “Толали экинлар илмий-тадқиқот институти”да Ўз ДСт 615:2008 "Пахта. Техникавий шартлар" стандарти бўйича 2024-йил пахта ҳосилига тайёрланган пахтанинг ташқи кўриниш намуналари қабул қилиш бўйича идоралараро комиссиядан ўтказилди. Комиссия таркибиган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Стандартлаштириш” маркази ДМ, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги “Пахтачилик” кенгаши, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшма "Кластерларни қўллаб-қувватлаш" уюшмаси, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази”, "Реал агро коттон" МЧЖ кластер пахта тозалаш корхонаси, “Паяриқ” МЧЖ кластер пахта тозалаш корхонаси ўрин олган. Пахтанинг ташқи кўриниш намуналари Ўзбекистон Республикасида етиштириладиган селексия ва саноат навлари, ҳамда синфлари бўйича органалептик усул билан пахтани қабул қилиш пайтида фойдаланилади. Ташриф буюрган идоралараро комиссия аъзолари томонидан тушган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олинган ҳолда қабул қилинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.