Жараён

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ҳокимлиги биносида туман фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тумандаги қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатувчи ташкилот ва корхоналар рахбарлари ва Республика Пахта селексияси уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва Қашқадарё илмий тажриба стансияси илмий ходимлари томонидан 2025-йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар учун хорижий чигит экиш ва агротехник тадбирларнинг бажарилиши бўйича ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинар дарсларида Қашқадарё вилоят Агрохизматлар маркази директори И.Тураев, директор ўринбосари Э.Йўлдошев ва туманлардаги бош мутахасислар ҳамда пахтачилик кенгаши рахбари Б.Искандаровлар иштирок этишди.
Семинарда хориждан келтирилган уруғлик чигитларни янги технология асосида 76×10 схемада қўшқатор усулида плёнка остига экиш ҳамда етиштиришда бажариладиган агротехник тадбирлар бўйича тавсия ва таклифлари берилди.
Йиғилиш якунида семинар қатнашчилари ва фермер хўжаликлари рахбарларини қизиқтирган саволларга олимлар томонидан илмий асосланган жавоблар берилди.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе