Жараён

Ҳудудларда хорижий ғўза навларини экиш ва парваришлаш бўйича семинарлар давом эттирилмоқда
Қашқадарё вилояти Қамаши ва Ғузор туманлари фермер хўжаликлари учун хориждан келтирилган навлар ҳамда агротехникаси яъни экиш, парваришлаш бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги пахтачилик кенгаши аъзолари М.Авлиёқулов, Б.Искандаров, А.Абдиазимов, Ш.Жумаев, Ж.Абдуллаев ҳамда вилоят ҚХБ бошлиғи ўринбосари А.Ариповлар сўзга чиқиб, хорижий навларнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар беришди.
Ғузор туманида ўтказилган семинарда Қашқадарё вилояти агрохизматлар маркази директори И. Тўраей, Қамаши тумани бош мутахассиси Э.Зиядов, Ғузор тумани бош мутахассиси Т.Махматмуродовлар семинарда қатнашдилар.
Семинарда 2025-йилда хорижий пахта навлари, ҳусусан кўсак қурти ва гербицидларга чидамли (БТ) бўлган Хитой пахта навларининг ҳусусиятлари ва афзалликлари, шунингдек, илғор агротехнологияларни қўллаган ҳолда ҳосилдорликни ошириш, экиш учун талаб этиладиган 76 см ва 76×10 см схемаларга мослашган сеялкаларни олиб келиш, 76×10 см схемада қўшқатор усулида плёнка остида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ҳолда экиш, култиватор ва бошқа техникаларни ушбу схемаларга мослаш ва бошқа масалалар бўйича керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди ҳамда етиштиришда бажариладиган агротехник тадбирлар бўйича илмий асосланган тавсия ва таклифлар берилди.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе