Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЖАРАЁН

ЖАРАЁН
Тупроққа барака уруғи қадалди Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба стансиясида чигит экиш бошланди. Тупроққа илк чигит қадаш тадбирида вилоятнинг тажрибали деҳқонлари, соҳа мутахассислари ва олимлари иштирок этди. Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этиб, пахтачиликда инновацион ёндашувларнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди. Хориж селексиясига мансуб ғўза чигити плёнка остида, қўшқатор усулда экилмоқда. Ушбу технология ҳосилдорликни ошириш, сувни тежаш ва тупроқ унумдорлигини сақлаш имконини беради. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.