Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жараён

Жараён
Вазифалар ижроси таҳлил қилиниб, янги режалар белгиланди Бугун Миллий марказда иш куни муҳим вазифаларни режалаштириш ва мавжуд жараёнларни таҳлил қилиш билан бошланди. Ҳафтанинг устувор йўналишларини аниқлаш мақсадида ўтказилган йиғилишда илмий-тажриба стансияларида баҳорги экин экиш тадбирларининг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилиш давомида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов илмий-тажриба стансиялари фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, айрим обектларда кечикишлар кузатилаётганини таъкидлади. Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди ва сусткашликка йўл қўяётган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди. Йиғилишда, шунингдек, баҳорги экин экиш жараёнини тезлаштириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилди. Мутахассислар ва фермерлар ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш, илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, йиғилишда Миллий марказ ҳузурида ташкил қилинаётган “Ақл маркази”ни қуриш, замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ва юқори салоҳиятли илмий кадрлар билан таъминлаш масаласи ҳам муҳокамалар марказидан ўрин олди. Миллий марказ раҳбарияти ҳудудлардаги фаолиятни назорат қилишни кучайтириш, масъул шахсларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш ва амалий натижаларни тезлаштириш бўйича дастур ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.