Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жараён

Жараён
Генетик ресурсларни асраш — озиқ-овқат хавфсизлигини таминлашнинг асоси Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида “Дражвер илмий лойиҳалар” доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Генбанк лабораторияси раҳбари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Р. Мавлянова ҳамда институтнинг етакчи олимлари иштирок этди. Суҳбат давомида институтнинг сўнгги йилларда олиб борилаётган ишлари, хусусан, сабзавот ва полиз экинлари ҳамда картошканинг генетик ресурсларини сақлаш, ривожлантириш ва инновациялаш бўйича амалий натижалар муҳокама қилинди. Асосий мавзулардан бири — Генбанк фаолиятида эришилган натижалар бўлди. 2024 йилда Генбанкда 1248 та нав намунаси сақланаётгани, улар орасида хорижий мамлакатлардан олиб келинган кўплаб янги навлар ҳам борлиги таъкидланди. Шунингдек, ёш тадқиқотчиларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Давра суҳбатида “Драйвер илмий лойиҳалар” дастури доирасида амалга оширилаётган илмий йўналишлар — масалан, очиқ майдонлар учун юқори ҳосилдор ва касалликларга чидамли помидор навлари ҳамда ромен салат навларини яратиш бўйича амалий ишлар тақдим этилди. Тадбиркорлар сабзавот, полиз экинлари ва картошка генетик ресурсларини сақлашда замонавий технологияларни жорий этиш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда маҳаллий фермерлар ва олимлар ўртасида тажриба алмашувини кучайтириш зарурлигини қайд этишди. Суҳбат якунида иштирокчилар Генбанк инфратузилмасини янада такомиллаштириш, электрон маълумотлар базасини яратиш ва келгусида янги экспедициялар орқали маҳаллий ва хорижий нав намуналарини олиб келиш режалари билан ўртоқлашишди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.