Жанубий Кореянинг органик қишлоқ хўжалиги тажрибаси ўрганилди

Бугунги кунда хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, экологик ёндашувларни кенг жорий этиш ҳамда тупроқ унумдорлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Жанубий Кореянинг органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тажрибаси муҳим аҳамиятга эга.
Кореяда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда маҳсулотларни сертификатлаш, фермерларни ўқитиш ва молиявий рағбатлантириш механизмлари йўлга қўйилган. Тупроқ унумдорлигини сақлашда органик ўғитлар, биологик ҳимоя воситалари ва алмашлаб экишга, замонавий "Смарт Фарминг" технологияларидан фойдаланишга катта эътибор берилади. Фермерлар кооперацияси эса маҳсулотни қайта ишлаш, қадоқлаш, сертификатлаш ва бозорга чиқаришда муҳим ўрин тутади.
Мазкур тажрибани ўрганиш ва мамлакатимизда органик маҳсулот етиштириш соҳасини илмий асосда ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси ва амалий кўмагида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида Жанубий Корея делегацияси иштирокида давра суҳбати-семинар ташкил этилди.
Тадбирда институт олимлари, Жанубий Кореянинг КОПИА ва РДА вакиллари, жумладан, Сеоёунг Чои, Ёу-Чум Сонг, Жанг Жеонгреол, Ҳонг Сунокк ҳамда Жанг Чуллее иштирок этдилар.
Семинарда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг замонавий ёндашувлари ва илмий тадқиқотлар натижалари муҳокама қилинди. Хусусан, Натионал Институте оф Агрикултурал Скиенкес РДА вакили Ҳонг Суноккнинг "Тҳе Статус оф Органик Фарминг ин Соутҳ Кореа" мавзусидаги тақдимоти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир якунида органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе