Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида халқаро илмий-техник анжуман бўлиб ўтди

Анжуман мавзуси “Қишлоқ хўжалиги экинларининг генетик ресурсларидан унумли фойдаланиш ҳамда етиштиришда замонавий илғор технологияларни қўллаш истиқболлари” бўлиб, унда Қозоғистон Республикаси аграр соҳа ходимлари, Лалмикор Деҳқончилик ИТИ ёш олимлари, ИКАРДА, САММИТ ва Туркия давлатининг Кония Деҳқончилик ИТИ олимлари, талаба ёшлар иштирок этишди.
Тадбирни ЖДИТИ директори О. Аманов кириш сўзи билан очиб берди ва семинар қатнашчиларига институт фаолиятида сўнгги йилларда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳамда янги лойиҳалар тўғрисида маълумотлар берди. Шундан сўнг, Зоом орқали сўзга чиққан қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори А. Тўраев соҳани ривожлантиришда илм-фанда эришилган ютуқлар ва уларнинг истиқболлари, бунда ИТИ нинг ўрни ҳақида ўз фикрларини билдирди.