ЖАНУБИЙ ДЕҲҚОНЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИДА КОНСТИТУЦИЯ 31 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ

Конституциямиз мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг тинч-осуда, фаровон ҳаётини таъминлашнинг муҳим асосидир. Бош қомусимизнинг 31 йиллиги муносабати билан ЖДИТИда “Конституциям – қадр қимматим!” мавзусида остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда институт директори О. Аманов ўз маърузаси билан иштирок этиб, унда янгиланган Конституция мазнун-моҳияти тушунтирилди.
Таъкидланганидек, янги таҳрирдаги Конституциясида белгиланган конституциявий нормаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш барча соҳаларда “инсон қадри”нинг том маънода юксалишига, давлат ва жамият ҳаётини “инсон – жамият – давлат” деган тизимга асосланган янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини беради.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе