Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳудуд деҳқонларининг илмий таянчига айланиши керак

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳудуд деҳқонларининг илмий таянчига айланиши керак
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг фаолияти мамлакатимизнинг жанубий минтақаси бўлган Қашқадарё, Сурхондарё қолаверса, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари деҳқончилигини юксалтириш, ҳудуд тупроқ-иқлим шароитларига мос экинларнинг навларини яратиш, агротехникаларни ишлаб чиқиш билан чамабарчас боғлиқ. Бугун Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов ушбу илмий муассаса фаолияти билан яқиндан танишар экан, бу ердаги илмий салоҳият, лабораторияларда олиб борилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижадорлиги билан танишди. Шунингдек, бошоқли экинлар селексияси устида олиб борилаётган илмий изланишларнинг дала тажриба майдонидаги ҳолати билан қизиқди. – Бир  сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарияти институтнинг илмий жамоаси олдига қўйган вазифаларни тўлақонли уддалаб, деҳқонларининг ҳақиқий илмий таянчига айланиши зарур, – деди Ш.Отажонов учрашув якунида.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.