жаҳонда

Қишлоқ хўжалигида космик технологиялар
Сунъий йўлдошлар, масофадан зондлаш, рақамли қишлоқ хўжалиги…
БМТнинг фикрича, космик технологиялар озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимларини ўзгартириб, уларни янада самаралироқ қилади.
Бугунги кунга келиб, космик технологиялар аллақачон экинларни кузатиш, қурғоқчилик эҳтимолини баҳолаш, бозорни таҳлил қилиш, биомасса ривожланиши ва сув истеъмолини ҳисоблаш учун қўлланилмоқда. Ушбу инновацион технологиялар, шунингдек, ўсимликлар касалликларини кузатиш ва ҳосилни башорат қилиш имконини беради.
Масалан, аерокосмик технологиялар чўл чигирткаларининг эрта пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқишда фойдали эканлигини исботлади.