Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Италияга юбориладиган қишлоқ хўжалиги мутахассислари учун ўқув жараёнлари бошланди

Италияга юбориладиган қишлоқ хўжалиги мутахассислари учун ўқув жараёнлари бошланди
Аввал хабар берганимиздек, 2026-йил 24-март куни Тошкент шаҳрида “Италия – Марказий Осиё (К5) + Озарбайжон” форматидаги “Барқарор агроекотизимлар учун инновация, регенератив қишлоқ хўжалиги ва рақамлаштириш” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Мазкур форум доирасида Ўзбекистон ва Италия ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар малакасини ошириш йўналишида муҳим келишувларга эришилди. Жумладан, 2026-йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 500 нафар юртдошимизни Италия Республикасига ишга юбориш бўйича икки давлат Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ушбу келишувнинг асосий мақсади — соҳа мутахассисларининг билим ва кўникмаларини ошириш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда уларни амалиётга кенг жорий этишдан иборат. Бугун ушбу ҳамкорлик лойиҳасининг дастлабки босқичига старт берилди. Хусусан, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Италияга юбориладиган 15 нафар юртдошимиз учун 180 соатга мўлжалланган италян тили курслари бошланди. Ўқув машғулотлари бошланишида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Тўхтамурод Атақулов ҳамда институт директори Рустам Низомов сўзга чиқиб, мазкур дарсларнинг аҳамияти, хорижда ишлаш учун зарур билим ва кўникмаларни эгаллаш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, тингловчиларга ўқув жараёнларини масъулият билан ўзлаштириш зарурлиги эслатилиб, уларга омад тиланди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.