Истиқбол умидлари” танловида энг яхши илмий-тадқиқот институти аниқланди

2023-йил 28-октябр куни Тошкент давлат аграр университетида “Истиқбол умидлари” танловининг Илмий-тадқиқот институтлари ўртасида якуний беллашуви ўтказилди.
Беллашувнинг ушбу босқичида Вазирлик тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида фаолият юритаётган ёш ходимлардан иборат Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг “Ёш пахтакорлар”, “Ўздаверлойиҳа” илмий-лойиҳалаш институтининг “Ер тузувчилар” ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтининг “Ёш карантинчилар” жамоалари ўзаро беллашдилар.
Жамоалар 3 та шарт: “Тараққиёт овози”, “Блис” савол-жавоб ва “Муаммо ва ечим” доирасида мусобақалашди.
Якунда “Ўздаверлойиҳа” илмий-лойиҳалаш институтининг “Ер тузувчилар” жамоаси 3-ўринни, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг “Ёш пахтакорлар” жамоаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, фахрли 1-ўринни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институтининг “Ёш карантинчилар” жамоаси қўлга киритди.
Мусобақанинг 1-2-3-ўрин соҳибларига махсус дипломлар топширилди.
WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм