ИССИҚХОНАЛАРДА "АГРО-ТУР"!

Навоий вилоят агрохизматлар маркази томонидан ёшлар учун иссиқхоналарга "Агро-тур" ташкил этилди.
“Зарафшон Голден Гроуп” МЧЖга қарашли. 3 гектар ер майдонига эга ҳудудда айни мавсумда гектаридан 250-300 тоннагача маҳсулот олинади. Олий талим муассасаси талабалари иссиқхона фаолияти билан танишиш чоғида тупроқ учун керакли озуқа тайёрлаш, уруғни ниҳолга айлангандан сўнг парваришлаш, маҳсулотлар сифатии сақлаш учун керак бўладиган озуқавий кимёвий моддалар ва уларнинг тайёрланиш жараёни ҳақида ҳам аниқ маълумотларга эга бўлишди
Айтиб ўтиш жоиз, бугунги кунда вилоят бўйича 310 та иссиқхона фаолият юритмоқда. Шундан, 516 гектар иссиқхоналарда помидор, бодиринг, ширин қалампир маҳсулотлари етиштирилиб, улардан йилига 34000 тоннагача маҳсулот олинмоқда.Мазкур тизимда ёшлар сафини кенгайтириш наинки аграр соҳа тараққиёти учун балки, тадбиркорлик, аҳолининг бандлик даражасини оширишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.