ИШЧИ ГУРУҲ НАМАНГАНДА

Миллий марказ Бош директорининг топшириғига асосан ҳудудлардаги илмий тадқиқот институтлар ва илмий тажриба стансиялар ҳолатини ўрганиш учун тузулган ишчи гуруҳ Наманган вилоятидаги тизим ташкилотларини кўздан кечирмоқда. Миллий марказ шўʼба мудири Мурод Турсунхўжаев ва бош муттахассис Улуғбек Ғуломов вилояти АКИС раҳбари билан биргаликда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Наманган ИЦ тасарруфида бўлган экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, 2022 йил режасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштирилиши ишларини ўрганди.
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Веб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе