Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида соҳада фаолият олиб бораётган кадрлар салоҳиятини юксалтириш ва тармоқ бошқарувини замонавий иқтисодий механизмлар асосида олиб бориш мақсадида ташкил этилаётган малака ошириш курсларининг навбатдаги гуруҳи учун ўқув жараёнлари бошланди.
“Аграр соҳани иқтисодий ривожлантириш, молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш” мавзусига бағишланган ўқув дастури доирасида иштирокчилар аграр соҳада самарали бошқарув ва иқтисодий таҳлил асослари, фермер ва деҳқон хўжаликларини молиявий ресурслар билан таъминлаш ва кредит сиёсати, секторга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни йўналтириш, бизнес-лойиҳаларни шакллантириш, қишлоқ хўжалигида рақамли технологиялар ва илғор инновацион ечимлардан самарали фойдаланиш каби муҳим йўналишларда ўз билим ва кўникмаларини оширади.
Ўқув курслари соҳа мутахассислари, иқтисодчи экспертлар ва олимлар иштирокидаги очиқ мулоқотлар, семинар-тренинглар ҳамда амалий машғулотлар асосида олиб борилади.


