Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Иқтидорли_ёшлар

Иқтидорли_ёшлар
Ёшлар ғояси – янги давр ислоҳотларига туртки Мамлакатимизда ёшлар тарбияси ва уларнинг таълим-тарбиясига бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Боиси, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳар йили 30-июн “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонланади. Бу сана нафақат байрам, балки ёшлар билан самимий мулоқот майдонига айланади. Ана шундай учрашувлар чоғида юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган, билимга чанқоқ, ғояси бор ёшлар ўз таклиф ва ташаббусларини Президентга бевосита етказиш имконига эга бўладилар. Бу йилги мулоқотда ҳам кўплаб истиқболли ғоялар илгари сурилди. Айниқса, Жамолиддинов Абдуллоҳ Камолиддин ўғлининг “Ақлли томорқа” лойиҳаси Президент томонидан ижобий баҳоланиб, уни амалиётга татбиқ этиш бўйича тегишли вазифалар юклатилди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот муассасаларда лойиҳани синовдан ўтказиш ишлари бошланди. Лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш мақсадида бир қатор амалий ишлар бошлаб юборилди. Энг аввало, республикадаги турли илмий-тадқиқот муассасалари қошида синов майдонлари ташкил этилди. Масалан, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳудудида 2 сотихли майдонда, Пахта селексияси илмий-тадқиқот институтида эса 3 сотих ерда синов ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Шоличилик илмий-тадқиқот институтида ҳам 1 сотих майдон ажратилиб, лойиҳа бўйича ишлар йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Жиззах, Сурхондарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида ҳам ҳар бири 1 дан 3 сотихгача бўлган ер майдонларида “Ақлли томорқа” лойиҳаси синовдан ўтказилмоқда. Ушбу майдонларда турли турдаги сабзавот ва мевалар экилиши билан бирга, ресурс тежамкор технологиялар, масофавий назорат сенсорлари, тупроқ намлигини ўлчовчи ускуналар, дронлар ва автоматлаштирилган суғориш тизимлари синовдан ўтказиляпти. Лойиҳа самарадорлиги ўзини оқласа, келгусида уни бошқа илмий-тадқиқот институтлари тажриба майдонларида ҳам босқичма-босқич кенгайтириш режалаштирилган. Бу эса, нафақат қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувларни ривожлантириш, балки ёшларнинг илмий-ижодий салоҳиятини рағбатлантириш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини реал ҳаётга татбиқ этиш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.