Иқтибос

Селексия ютуғи “бўрттириб” кўрсатилган бўлиши мумкин — янги илмий хулоса
Яқинда эълон қилинган мақолада чет эллик олимлар селексия ютуқлари "бўрттириб" кўрсатилган бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
Натуре Коммуникатионсъда эълон қилинган халқаро тадқиқот шуни кўрсатдики: кўп йиллардан бери дунёда кенг қўлланадиган “эски ва янги навни ёнма-ён экиб ҳосилини солиштириш” ёндашуви селексиядаги генетик ютуқни тўлиқ ва тўғри талқин қила олмаслиги мумкин.
Тадқиқотчилар нимани демоқчи?
Селексиядан келадиган “генетик ҳосил ютуғи” аслида 2 қисмдан иборат:
Ҳақиқий ҳосил салоҳиятининг ошиши
— навнинг максимал биологик ҳосил бериш имконияти кўтарилади.
“Генетик софликни сақлаб қолиш”
— иқлим ўзгариши, касалликлар ва зараркунандалар кучайиши шароитида эски навлар мослаша олмай ҳосилини йўқотади, янги навлар эса шу йўқотишни компенсация қилади. Бу жуда муҳим, лекин бу ҳар доим ҳам “максимал ҳосил ошиши” дегани эмас.
Тадқиқот муаллифлари Аргентина, Франсия, Буюк Британия ва АҚШдаги 17 жойда синалган 849 та буғдой нави маълумотлари таҳлил қилинган. Умумий ҳосил ўсиши йилига ~73 кг/га бўлган, аммо хулосага кўра бу ўсишнинг тахминан ярми замонавий навларнинг ҳақиқий ҳосил салоҳияти ошгани билан, қолган қисми эса “генетик софликни сақлаб қолиш” билан изоҳланади.
"Биз ҳозирги шароитда янги ва эски навларни таққослаш ҳосилдорлик потенциалидаги генетик ўсишни ортиқча баҳолашга олиб келади деган хулосага келдик" дейилади мақолада. Шунинг учун муаллифлар генетик ютуқларни баҳолашда кўп муҳитли нав синовлари ва тўғри назорат навлар билан янада мустаҳкам методларни тавсия қилади.
БИЗНИ КУЗАТИШДА ДАВОМ ЭТИНГ!
ЎГРИТИ ахборот хизмати
Телеграм Инстаграм Факебоок WЕБ