Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Иорданияда ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича халқаро семинар

Иорданияда ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича халқаро семинар
Шу кунларда Иордания Ҳошимийлар Қироллигида Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ИКАРДА) томонидан “Экотизим хизматларини баҳолаш, ёмғир сувларини йиғиш ва ерларни қайта тиклаш мониторинги” мавзусида минтақавий салоҳиятни ошириш семинари бўлиб ўтмоқда. Мазкур семинар БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимлари, ердан фойдаланиш ва ерларни тиклаш бўйича таъсир дастури” доирасида ташкил этилган. Семинарда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи, биология фанлари доктори Ўлмасбой Собитов ва Марказ тизимидаги илмий муассасаларда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ олимлар ҳам иштирок этмоқда. Ўқув дастури давомида иштирокчилар экотизим хизматларини баҳолаш, ёмғир сувларини йиғиш ва улардан самарали фойдаланиш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш, табиий ресурслар мониторингини ташкил этиш ҳамда иқлим ўзгариши шароитида қурғоқчил ҳудудларда барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича ИКАРДАнинг илғор тажрибалари билан танишмоқда. Мазкур халқаро семинар давомида олинган билим ва амалий тажрибалар Ўзбекистонда ер ва сув ресурсларини барқарор бошқариш, ер деградациясининг олдини олиш ҳамда иқлим ўзгаришига мос инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этишга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.