Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Институт фаолияти билан танишув

Институт фаолияти билан танишув

Айни кунларда қишлоқ хўжалиги соҳа вакилларидан иборат Нидерландия делегацияси юртимизда бўлиб турибди.

Ушбу ташриф доирасида Нидерландия Қироллигининг қишлоқ хўжалиги мутахассисиМариен Валстар ҳамда Нактуинбоуw ташкилоти вакили Марко Ҳоффман бошчилигидаги делегация аъзолари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишди.

Меҳмонлар институтнинг Миллий генбанки фаолияти билан яқиндан танишиш билан бирга, узум коллексия боғларида олиб борилаётган илмий-амалий ишларни кўздан кечирдилар.

Учрашув жараёнида узум генетик ресурсларини сақлаш, баҳолаш ва улардан самарали фойдаланиш, боғдорчилик ва узумчиликда замонавий ёндашувларни жорий этиш, илмий тажриба алмашинуви ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур ташриф халқаро илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, генетик ресурсларни бошқариш бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда узумчилик соҳасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.