Инновацион аграр бошқарув: якуний — бешинчи босқич бошланди

Туман ва шаҳар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари учун ташкил этилган “Аграр соҳада илғор тажрибалар ва инновациялар” мавзусидаги ўқув-амалий семинарнинг якуний — бешинчи босқичи бошланди.
Дастлабки тўрт босқич давомида иштирокчилар замонавий бошқарув ёндашувлари, инновацион агротехнологиялар ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича билим ва амалий кўникмаларга эга бўлдилар. Шунингдек, очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, соҳадаги долзарб масалалар юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.
Бугун бошланган бешинчи босқич доирасида семинарнинг расмий очилиш маросими ўтказилди. Ташкилотчилар ва соҳа масъуллари мазкур ўқув жараёнининг аҳамияти, унинг ҳудудларда аграр соҳани самарали бошқаришдаги ўрни ҳақида тўхталдилар.
Шундан сўнг ҳоким ўринбосарлари Миллий марказ тизимидаги илмий муассасалар томонидан ташкил этилган кўргазма билан танишдилар. Унда олимлар томонидан яратилган янги илмий-инновацион ишланмалар намойиш этилди. Иштирокчилар мутахассислар билан мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Кўргазмадан сўнг ўқув-амалий семинар дастури доирасида назарий машғулотлар бошланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув-амалий семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе