Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси доирасида муҳим ҳамкорлик битими имзоланди

ИННОПРОМ. Марказий Осиё” кўргазмаси доирасида муҳим ҳамкорлик битими имзоланди
Айни кунларда пойтахтимизда ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим ҳамкорлик келишувига эришилди. Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда “СИБУР Ҳолдинг” АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Мазкур ҳужжатнинг асосий йўналиши — қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни жорий этиш бўлиб, айниқса полимер асосидаги инновацион ечимларни кенгайтиришга қаратилган. Битим доирасида сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимларини модернизация қилиш, шунингдек очиқ ва ёпиқ грунтда етиштириш технологияларини такомиллаштириш кўзда тутилган. Томонлар келишув асосида тажриба алмашиш, пилот лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илғор хорижий тажрибаларни миллий қишлоқ хўжалигига жорий этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.