Ин-витро усулида олинган мини туганаклар тупроққа қадалмоқда

Айни кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Қарши туманидаги иссиқхонасида иш жараёнлари қизғин кетмоқда. Хусусан, ин-витро усулида тайёрланган картошка мини туганаклари махсус тайёрланган ерга ўтказилмоқда.
Олиб борилаётган тадқиқотларнинг мақсади воҳа иқлимига мос, турли касалликлардан холи бўлган юқори авлодли картошка тугунакларини етиштиришдир. Бу усул келажакда юқори ҳосилдорликни таъминлашга хизмат қилади.
Батавфсил маълумотлар билан институт докторанти Бекзод Бегматов таништирган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе