илмий_техник_кенгаш

ИЛМИЙ-ТЕХНИК КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг тўққизинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бугунги йиғилишда диссертасия натижалари амалиётга татбиқ этилганлиги, дастлабки талаблар ва техник топшириқларни тасдиқлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар, давлат буюртмаси сифатида эълон қилиш учун тақдим этилган тематик мавзулар кўриб чиқилди.
Кенгаш аъзолари дастлаб, Миллий марказ бўлимларидан диссертасия натижалари амалиётга татбиқ этилганлиги, дастлабки талаблар ва техник топшириқларни тасдиқлаш бўйича киритилган мурожаатлари кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
Шунингдек, давлат буюртмаси сифатида эълон қилиш учун тақдим этилган тематик мавзулар бўйича кенгаш аъзолари танқидий муносабат билдирди. Мавзуларнинг такрорланиши, илмий, амалий ва инновацион лойиҳаларга мавзу беришда такрорланмаган ва янги бўлган мавзуларни тақдим этиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе