ИЛМИЙ_ТЕХНИК_КЕНГАШ

Миллий марказ илмий-техник кенгаши янги таркиб ва режалар асосида ўз ишини бошлади
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Илмий-техник кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Миллий марказ директори Ш.Отажонов қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғига асосан нуфузли олимлардан таркиб топган Илмий-техник кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш, аграр соҳада илмий тадқиқотлар сифати ва самарадорлигини оширишда ушбу кенгашнинг ўрни хусусида сўз юритди.
Кенгаш аъзолари Миллий марказ ҳузуридаги илмий муассасаларнинг илмий-тадқиқот ишлари ва илмий-инновацион фаолият юзасидан ҳисоботларини кўриб чиқиш бўйича Эксперт кенгашлари низоми ҳамда унинг таркибини тасдиқлаш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Экспертлар кенгашига турли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган қатор олимларни аъзо сифатида киритиш таклиф қилинди.
Таъкидлаш лозим, Эксперт кенгашлари камида 9 нафар ва кўпи билан 21 нафар мутахассис-олимлардан иборат таркибда шакллантирилади.
Шунингдек, кенгашда давлат буюртмаси сифатида эълон қилиш учун тақдим этилган мавзуларни тасдиқлаш ҳамда Миллий марказ муассислигида “Агроинновациялар” илмий журналини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Кенгаш аъзолари аграр соҳадаги илмий-тадқиқот ишлари натижалари ҳамда соҳага оид инновациялар, технологиялар трансферига оид материаллар чоп этиладиган илмий журналга эҳтиёж мавжудлигини таъкидлаб, бир овоздан маъқулладилар.
БАТАФСИЛ
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе