илмий_техник_кенгаш

ИЛМИЙ ТЕХНИК КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Илмий-техник кенгашининг навбатдаги мажлиси бошланди. Ишчи гуруҳ томонидан 6 та муҳим масала кўриб чиқиш режалаштирилган. Айни вақтда Миллий марказ тизимидаги илмий-муассасалар (Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти, Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ва Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти) раҳбарларининг 2023-йилда илмий-инновацион фаолиятида эришган натижалари юзасидан ҳисоботлари тингланмоқда.
⌛Миллий марказ Ахборот хизмати Илмий-техник кенгаш йиғилишининг қайноқ жараёнидан видео-репортаж тайёрлайди. Уни Миллий марказ саҳифаларида кўришингиз мумкин!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе