Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

илмий_техник_кенгаш

илмий_техник_кенгаш
ИЛМИЙ ТЕХНИК КЕНГАШНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Илмий-техник кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Ишчи гуруҳ томонидан 8 та муҳим масала кўриб чиқилди. Дастлаб, Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ва Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти раҳбарларининг 2023-йилда илмий-инновацион фаолиятида эришган натижалари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Уларнинг натижадорлиги қониқарли дея баҳоланди. Хонадонбай усулда бажариладиган илмий лойиҳаларни молиялаштиришга тавсия этиш, ЎзР ФА академикларининг илмий лойиҳаларини молиялаштириш, давлат буюртмаси сифатида эълон қилиш учун тақдим этилган тематик мавзулар муҳокамаси, диссертасиялар натижалари амалиётга татбиқ этилганлиги ҳамда мақсадли амалий лойиҳаларни молиялаштиришга тавсия этиш каби қатор муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди. ⌛ Миллий марказ Ахборот хизмати Илмий-техник кенгаш йиғилишининг қайноқ жараёнларидан видео-репортаж тайёрлайди. Уни Миллий марказ саҳифаларида кўришингиз мумкин! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.