Илмий_тадқиқотлар

Маккажўхори ва ёрма экинлар гермоплазмаларининг уруғ унувчанлигини янгилаш
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти Дала экинлари генетик ресурслари бўлими 2024 йил иш режасига, асосан, ем-хашак экинларидан: маккажўхори 250 та, жўхори 86 та, тариқ 20 та, маржумак 20 та. Донли экинлардан: буғдой 526 та, арпа 618 та, сули 52 та, тритикале 108 та. Дуккакли экинлардан: мош 50 та, нўхат 38 та нав ва намуналари экилган.
Селексия тадқиқотлари давомида жаҳон генофондини ўрганиш асосида глобал иқлим ўзгариши шароитларга мослашган, буғдойнинг сариқ ва қўнғир занг касалликларига чидамли, жўхорининг дон ва озуқа бирлиги, нўхатнинг кузги ва баҳорги муддатларда етиштиришга мослашган, қурғоқчиликка ва иссиқликка чидамли манбаларни танлаш ва улар асосида янги навлар яратилган.
Шунингдек, бирламчи уруғчилигини ташкил этиш, дон дуккакли ва ем-хашак экинлари гермоплазмаларининг уруғ унувчанлигини қайта тиклаш, бойитиш бўйича илмий изланишлар амалга оширилмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе