ИЛМИЙ_ТАДҚИҚОТ

Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти дала тажриба майдонида "Ўзбекистон ҳудудида ғалла ва дуккакли экинларнинг селексияси ва агротехнологияси ва инновацион уруғчилигини ташкил этиш" мавзусига бағишланган дала семинари ташкил этилди.
Унда халқаро КАК ИКАРДА ташкилоти ходимлари, аграр соҳа вакиллари, Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари, ғаллачиликка ихтисослашган кластер ва фермер хўжалиги вакиллари иштирок этишди.
Бошоқли дон экинлар генетикаси ва селексияси лабораторияси селексионер олимлари томонидан олиб борилаётган илмий тажрибалар ва лойиҳалар бўйича батафсил маълумотлар берилди, шунингдек, тажриба майдонида етиштириб келинаётган маҳаллий ва хориждан келтирилган (буғдой, арпа, тритикаленинг турли хил нав ва тизмалари) тажриба кўчатзорларини кўздан кечиришди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе