Илмий_тадқиқот

ТОЛАЛИ ВА НОАНъАНАВИЙ ЭКИНЛАР КОЛЛЕКСИЯ НАМУНА УРУҒЛАРИ УНУВЧАНЛИГИ ҚАЙТА ТИКЛАНМОҚДА
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти "Техник экинлар генетик ресурслари" бўлими томонидан жорий йил иш режасига асосан жами 600 та, шу жумладан: ғўзанинг – 350 та, канопнинг – 58 та, жутнинг – 48 та, бамиянинг – 74 та, кроталяриянинг – 32 та ва канатникнинг – 38 та нав-намуналари тажриба далаларига экилиб, коллексия намуналари уруғлари унувчанлиги қайта тикланмоқда.
Тажриба далаларига экилган намуналарнинг уруғлари унувчанлиги қайта тиклаш билан бирга намуналарнинг биологияси, морфологияси, фенологик фазалари, абиотик ва биотик стресс омилларга чидамлилиги, ҳамда қимматли хўжалик белгилари ўрганилмоқда.
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида танлаб олинган тола сифати юқори, маҳсулдор, тезпишар, касаллигига бардошли бўлган намуналар олинади ва амалий селексия ишларига донорлар сифатида тавсия этилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе