илмий_семинар

УРУҒЧИЛИКДА НАВДОРЛИК БОШ МЕЗОН!
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида "Буғдой уруғчилик майдонларини апробация кўригидан ўтказиш ҳамда занг касалликларининг буғдой ҳосилдорлигига таъсири" мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди.
⌛Семинарда уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларидан вакиллар иштирок этди. Уруғчилик йўналишида навдорлик бош мезон эканлиги қайд этилди.
-"Шу боис апробация кўригини сифатли ва холис ўтказиш лозим"- дея таъкидлади Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафаржон Зияев.
Шунингдек буғдойда учрайдиган занг касалликлари, уларнинг навдорлигига таъсири, амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари юзасидан семинар қатнашчиларига маълумотлар бериб ўтилди.
Семинар иштирокчилари институтнинг “Дала экинлари генетик ресурслари” бўлимида ташкил этилган занг касаллиги билан сунъий касаллантириш майдончасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар билан ҳам яқиндан танишди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе