Илмий_натижа

Ўсимликлар генетик ресурслари бўйича халқаро ҳамкорлик натижалари Натуре нашриёти томонидан чоп этилди
Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти (ЎГРИТИ) Жанубий Кореянинг Боғдорчилик ва доривор ўсимликлар Миллий институти билан 2018 йилдан буён олиб борилган ҳамкорлик тадқиқотлари натижасида муҳим илмий натижаларга эришилди.
Ушбу ҳамкорлик натижасида тайёрланган “Контрибутионс оф интерспекифик ҳйбридс то генетик вариабилитй ин Глйкйррҳиза ураленсис анд Г. глабра” мавзусидаги мақола “Скиентифик Репорц” (Қ1) журналида чоп этилди. Бу журнал жаҳондаги энг кўп иқтибос келтириладиган 5 ликка кириб Wеб оф Скиенке ва Скопус базаларида индексацияланади ҳамда 5 йиллик импакт-фактори ўртача 4.3 ни ташкил этади.
Мақолада Ўзбекистон, Хитой, Корея, Мўғилистон, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистондан йиғилган доривор ширинмия (Глйкйррҳиза) ўсимлигининг генетик хилма-хиллиги, Г. ураленсис ва Г. глабра асосида олинган дурагайларнинг генетик тузилиши ва ирсий хусусиятлари ёритилган.
Ушбу тадқиқот Ўзбекистонда доривор ўсимликларнинг генетик ресурсларини сақлаш, ўрганиш ва молекуляр тадқиқотлар ўтказиш соҳасидаги илмий салоҳиятни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мақолани тўлиқ ўқиш учун ҳавола: https://www.nature.com/articles/s41598-025-92115-4
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе