Илмий_ҳамкорлик

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани «Деҳқонобод асл анори» мева-сабзавотчилик кластери анорзорлари ва 16 га майдонда янги ташкил этилаётган ҳамда экилаётган анор тупларини ўтқазилиш жараёни билан яқиндан танишишди. Институтда яратилган анор тупларини кўмадиган ва очадиган, қатор ораларига ишлов бериб органик ўғит соладиган машиналар тўғрисида маълумотлар берилди.
Келгусида анор этиштиришни механизасиялашдаги муаммоларни ҳамкорликда эчимини топиш юзасидан келишиб олинди.
Шунингдек, Боёвут инновацион туманида Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти олимлари ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе