Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Илмий_анжуман

Илмий_анжуман
#Андижон #ДДЕИТИ Андижон Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида 13-14 май кунлари “Глобал иқлим шароитига чидамли, юқори ҳосил берадиган янги бошоқли, дуккакли дон, мойли ва ем-хашак экинларни парваришлашда янги технологияларни қўллаш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди. Икки кун давом этган конференсия доирасида қатнашчилар институтнинг уруғ саралаш маркази ва “Марказий дала тажриба майдони”да ҳам бўлиб, институтда яратилган экин турларининг нав намуналари парваришланаётган кўчатзор билан яқиндан танишдилар. Бу ерда 2500 дан ортиқ, кузги қаттиқ буғдойнинг 1500 дан ортиқ, арпанинг 700 дан ортиқ, третикаленинг 200 дан ортиқ, баҳорги буғдойнинг 100 дан ортиқ, соянинг 300 дан ортиқ, хўраки нўхатнинг 350 дан ортиқ, кўк нўхатнинг 15 дан ортиқ, ясмиқнинг 100 дан ортиқ, бурчоқнинг 12 дан ортиқ, кунгабоқарнинг 20 дан ортиқ, маккажўхорининг – 350 дан ортиқ, оқ жўхорининг – 150 дан ортиқ, африка қўноғининг – 30 дан ортиқ, рапс, фацелияларнинг – 5 дан ортиқ намуналари экилган. Конференсиянинг иккинчи куни дастур бўйича ўз ишини шўбаларда давом эттирди. Анжуман соҳа мутахассис ва олимлари учун ҳақиқий илм-фан ва ғояларни бирлаштирган платформага айланди. Бу ерда турли илмий муҳокама ва таклифлар кўриб чиқилиб, тажриба алмашинди. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов конференсияда таъкидлаганидек, келгусида конференсия қатнашчилари, олим ва мутахассисларининг салоҳиятидан унумли фойдаланиб, уларнинг илмий изланишлари натижасини биргаликда амалиётга жорий қилишга келишилган ҳолда анжуман иши якунланди. Бизнинг ижтимоий тармоқларимизга обуна бўлинг: WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.