Илмий ёндашув ва инновациялар — аграр ривожланиш омили

Форумнинг бугунги иш кунида панел сессиялар бўлиб ўтяпти.
Айни дақиқаларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари, профессор Ойбек Омонов аграр соҳа илмида амалга оширилаётган тадқиқотлар ва натижалар юзасидан тақдимот қилмоқда.
Тақдимотчи иштирокчиларга Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази таркибидаги 16 та муассаса, жумладан 13 та илмий-тадқиқот институти фаолияти ҳамда уларда олиб борилаётган илмий изланишлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, пахтачилик ва ғаллачиликда янги агротехнологиялар жорий этилаётгани, юқори ҳосилдор навлар яратилаётгани таъкидланди.
— Илм ва инновациялар қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи омил ҳисобланади, — деди Ойбек Омонов.
Тақдимот давомида агросервис марказлари орқали фермер ва томорқачиларга кўрсатилаётган амалий хизматлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Мутахассислар фикрича, илмий ишланмаларни амалиётга кенг жорий этиш қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишини таъминлайди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе