Илмий ёндашув - мўл ҳосил омили

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Хоразм илмий-тажриба стансиясида дала семинари бўлиб ўтди.
Семинарда Хоразм вилояти агрохизматлар маркази мутахассислари, фермерлар ва стансия ҳодимлари иштирок этди.
Семинарда агрохизматлар маркази мутахассислари томонидан;
Живамрид ва Бокаши органик ўғитларини тайёрлаш
Биочар ишлаб чиқариш ва ундан самарали фойдаланиш
Ғалла экинларини барг орқали озиқлантириш усуллари
Касалликлар, зараркунандалар ҳамда бегона ўтларга қарши курашиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе