Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилишида илмни ривожлантиришга оид қарорлар қабул қилинди

Бугун Миллий марказ қошидаги илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда илмий-техник кенгаш аъзолари кун тартибига қўйилган 5 та масалани муҳокама қилдилар.
Жумладан, Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан илмий-тадқиқот институтлари моддий-техник базасини модернизасия қилиш бўйича тасдиқланган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, давлат буюртмаси сифатида эълон қилиш учун тақдим этилган тематик мавзулар муҳокамаси, диссертасия натижалари амалиётга татбиқ этилганлигини тасдиқлаш, бўйича келиб тушган мурожаатлар, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти томонидан тайёрланган мақсадли лойиҳаларни кейинги босқичга тавсия этиш ва Шоличилик илмий-тадқиқот институтининг муттасил шоли етиштириш бўйича илмий-амалий тажрибани ноёб илмий объектлар рўйхатига киритиш учун тавсия этиш тўғрисидаги таклифлари муҳокамалар марказида бўлди.
Кенгашга раислик қилувчи Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан илмий-тадқиқот институтлари моддий-техник базасини модернизасия қилиш бўйича муддат борган сари қисқариб бораётганлиги, шу боис ташкилий ишларни тезлаштириш, маблағларни ўзлаштиришда илмий фаолиятни такомиллаштиришга зарур бўладиган асбоб-ускуналарни харид қилишга эътибор қаратишни таъкидлади.
Давлат буюртмаси сифатида эълон қилиш учун тақдим этилган тематик мавзулар муҳокамасида бир-бирини такрорлайдиган айрим мавзулардан воз кечиш мақсадга мувофиқлиги таклиф қилинди.
Кун тартибидаги 3-масала – диссертасия натижалари амалиётга татбиқ этилганлигини тасдиқлаш бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиққан кенгаш аъзолари 23 та мурожаатдан 9 тасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишди. Рад этиш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилинишига сабаб бўлган омиллар баён этилди.
БАТАФСИЛ