Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятига оид бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Дастлаб диссертация натижаларининг амалиётга татбиқ этилганлигини тасдиқлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар муҳокама қилинди ва тегишли бўлимлар раҳбарлари томонидан ахборот берилди. Шунингдек, академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти томонидан Илмий кенгашлар фаолиятининг янгиланган таркибини тасдиқлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Йиғилишда, шунингдек, Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтидан келиб тушган мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, илмий даражага эга раҳбар ходимларга лавозим маошига қўшимча ҳақ тўлаш масаласи кўриб чиқилди ва бу борада тегишли қарор қабул қилинди.
Кенгаш муҳокамасида яна бир муҳим масала — илмий тавсияномани чоп этишга тавсия этиш бўлди. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети олимлари томонидан тайёрланган “Самарқанд вилояти шароитида ҳашаки лавлаги етиштириш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий тавсиянома кўриб чиқилди.
Ушбу тавсиянома Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг “Мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар соҳасида илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими” бошлиғи, катта илмий ходим Г. Парпиев ҳамда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби Ф. Расулов томонидан тақриз қилинган бўлиб, ҳар икки тақриз ижобий баҳоланди ва тавсиянома чоп этишга тавсия этилди.
Йиғилиш якунида кенгаш аъзолари муҳокама этилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилдилар.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | ЁуТубе