Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида илмий фаолият самарадорлигини ошириш, инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш ҳамда тизим фаолиятини такомиллаштиришга оид бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, диссертация ишлари натижаларининг ишлаб чиқариш ва амалиётга жорий этилганлигини тасдиқлаш бўйича келиб тушган мурожаатлар, Илмий кенгашининг 2026-йилдаги янги таркибини тасдиқлаш муҳокамаси ва бир қатор долзарб илмий-амалий лойиҳалар кун тартибидан ўрин олди.

Йиғилиш давомида “Интрогрессив ғўза ашёларини физиолого-биокимёвий ва молекуляр генетик услублар ёрдамида баҳолаш орқали тола чиқими 40–42% ва сифати ИВ-тип ҳамда сув танқислиги, иссиқлик, шўрланиш ва касалликларга бардошли ғўза навларини танлаш ва жорий этиш” мавзусидаги академик-амалий лойиҳанинг якуний ҳисоботи тингланиб, лойиҳа натижалари ижобий баҳоланди. Кенгаш аъзолари томонидан лойиҳа натижалари пахта селексияси ва уруғчилигида муҳим илмий-амалий аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, тизимдаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳа ва тармоқларидаги муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган ташаббускор лойиҳалар муҳокама қилиниб, уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва экспертларга тақдим этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида барча масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъуллар бириктирилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.