Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Илмий техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Илмий техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Илмий-техник кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кун тартибига киритилган бир қатор муҳим масалалар юзасидан ахборотлар тингланди ва муҳокамалар ўтказилди.

Хусусан, диссертация ишлари натижаларининг амалиётга жорий этилганлигини тасдиқловчи маълумотномалар бериш бўйича келиб тушган мурожаатлар Илмий-техник кенгаш томонидан кўриб чиқилди. Маълум қилинишича, Миллий марказга мазкур йўналишда жами 97 та мурожаат келиб тушган. Шундан 26 таси дон, шоли ва дуккакли экинлар, 28 таси техник экинлар ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш, 43 таси мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар соҳаларига тўғри келади.

Кенгаш аъзолари томонидан мурожаатларга илова қилинган илмий иш ҳужжатлари ва маълумотномалар таҳлил қилиниб, ҳужжатлари тўлиқ ҳамда илмий натижаларга асосланган ишлар бўйича диссертация натижаларини амалиётга жорий этиш маълумотномаларини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, техник экинлар ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлимига келиб тушган 34 та мурожаат ҳам Илмий-техник кенгашда муҳокама қилинди. Натижада 28 та мурожаат бўйича жорий этиш маълумотномаларини бериш, 6 нафар талабгорга эса ҳужжатлар ва маълумотларни тўлиқ расмийлаштириш мақсадида расман хат юбориш белгиланди.

Йиғилиш давомида, шунингдек, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилиш учун тақдим этилган тематик мавзулар муҳокамаси, Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари Илмий кенгашининг 2026-йилга мўлжалланган янги таркибини тасдиқлаш, ўқув қўлланмаларни амалиётга жорий этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи, биология фанлари доктори Ғофуржон Парпиевга профессор унвонини беришга тавсия қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.