Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Илмий-техник кенгаш: амалий натижалар, молиявий рағбат ва давлат дастурлари доирасидаги янги мавзулар муҳокамада

Илмий-техник кенгаш: амалий натижалар, молиявий рағбат ва давлат дастурлари доирасидаги янги мавзулар муҳокамада

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Илмий-техник кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Кенгаш раиси, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов очиб, Кенгаш аъзоларини кун тартибидаги масалаларга жиддий ёндашишга ва муҳокамаларда фаол иштирок этишга чақирди.

Кун тартибидан ўрин олган масалалар билан Кенгаш котиби, Миллий марказ бўлим бошлиғ Шаҳноза Эргашева иштирокчиларни таништирди. Дастлаб диссертация ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди. Масала юзасидан Кенгаш аъзоси, Миллий марказ бўлим бошлиғи Икром Қорабоев сўзга чиқиб, Марказга Илмий-техник кенгашда кўриб чиқиш учун жами 71 та мурожаат келиб тушганини маълум қилди. Шундан 58 та талабгорга ҳужжатлар ва маълумотномалар тўлиқ расмийлаштирилганлиги сабабли, амалиётга жорий этиш маълумотномаси бериш тавсия этилди. 13 нафар талабгорга эса ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги ва илмий натижалар етарлича асосланмаганлиги боис маълумотнома бериш рад этилди. Кенгаш аъзолари маъқуллаш ва рад этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарори (https://lex.uz/docs/-4662181) билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, Миллий марказнинг илмий даражали ходимлари лавозим маошига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилиш учун тақдим этилган тематик мавзулар ҳам кўриб чиқилди. Шу ва бошқа долзарб масалалар юзасидан Кенгаш аъзолари ўз фикрларини билдириб, йиғилиш якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.