Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти “Дуккакли-дон экинлар селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехникаси” лабораторияси дала тажриба майдонларида хўраки нўхотнинг "Зумрад, Полвон, Маржон ҳамда Оқ-дон" навлари кузги муддатда илмий асосланган агротехник талаблар асосида экиб чиқилган эди. 2026-йил 20-феврал ҳолатига кўра ўтказилган фенологик кузатувлар натижасида уруғларнинг бир текис униб чиққанлиги кузатилди. Ниҳоллар физиологик жиҳатдан барқарор ривожланганлиги, ўсимликлар ҳолати қониқарли эканлиги ҳамда кўчатлар зичлиги белгиланган агротехник меъёрларга тўлиқ мос келиши аниқланди.
Тажриба натижалари кузги экиш шароитида ушбу навларнинг дала муҳитига юқори даражада мослашувчанлиги, яхши унувчанлик қобилияти ва агробиологик барқарорлигини намоён этишини тасдиқлади.




